Тажриба тариқасида Москва метро бекатларидан бирида тожик ва ўзбек тилларида ёзувлар пайдо бўлди, дея хабар бермоқда РБК.

Тожик тилидаги ёзувлар кирилл алифбосида, ўзбек тилидагилар эса лотинчада эканлиги қайд этилган.

Ушбу янгилик ҳозирча фақат Чертаново Южное туманидаги «Лесопарковая» бекатида жорий қилинганига эътибор берилган. Мазкур бекатдан миграция марказига автобуслар қатнови мавжуд.

Фото: ZannaLit/ twitter.com

Фото: gorgich/twitter.com

Аввалроқ, Москва шаҳар иқтисодий сиёсат ва мулк ва ер муносабатлари бўйича вице-мэри Владимир Ефимов шаҳарда меҳнат мигрантларининг жиддий етишмаслигини ҳақида маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, ҳозирда пойтахтга 200 минг нафар хорижлик ишчи керак.

Ефимов, шунингдек, яқин вақт ичида меҳнат муҳожирларининг Россияга киришига чекловлар юмшатилишига умид билдирган.