Ўзбекистон президентининг жорий йил 15 июлдаги «Республикада ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонига асосан «Агробанк»га бир қатор аниқ вазифалар берилган эди.

Ушбу топшириқлар ижосини таъминлаш мақсадида «Агробанк» ташаббуси билан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Тошкент давлат аграр университети, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ва бир қатор илмий текшириш институтлари билан ҳамкорликда Фермерлар мактабида ўсимликларни ҳимоя қилиш йуналишида интенсив курслар йўлга қўйилди.

Интенсив курсига қабул жараёнлари онлайн-сўровномалар топшириш орқали бўлиб ўтди. Жами 680 та номзод ўқиш истагини билдирган ҳолда сўровномалар топширган бўлса, шундан 35 та тингловчи ёзма ва суҳбат асосида баҳоланиб ўқишга тавсия этилди.

Тингловчилар 13 сентябрдан ўқишларини бошлайди. Ўқув курсларида еттита йўналишда, яъни энтомология, нематология, гербалогия, вирусология, токсикология ҳамда тупроқ таҳлили йўналишларида чет эл тажрибасига эга бўлган профессор ўқитувчилардан уч ой мобайнида назарий ва амалий билимлар олишади.

Назарий билимлар Фермерлар мактабида ўзлаштирилса, ўсимликлар ҳимояси бўйича ихтисослаштирилган бир қатор лабораторияларда амалий билимларни орттириш мумкин бўлади.

Мазкур йуналишда бир йил мобайнида 200га яқин мутахассислар тайёрлаш режалаштирилган.

Интенсив курсдан асосий мақсад — ўсимликларни ҳимоя қилиш йўналишларида ўсимликлар клиникаси ҳамда биолабораториялар учун малакали мутахассисларни тайёрлашдан иборат.

Ўқув курслари билан боғлиқ барча харажатлар тўлиқ «Агробанк» томонидан молиялаштирилади ва банк ушбу соҳага илмий инновацияларни жорий қилишни давом эттиради.

Реклама ҳуқуқлари асосида.