Омбудсманнинг жойларда минтақавий вакиллари фаолияти йўлга қўйилади

Барча ҳудудларда омбудсманнинг минтақавий вакиллари фаолияти йўлга қўйилади. Улар фуқаролардан шикоятларни қабул қилиб, инсон ҳуқуқлари мониторингини юритади.

Деҳли аэропортида икки ўзбекистонлик оғзида 951 грамм олтин яшириб ўтаётганда ушланди — India Today

Деҳли аэропортида икки ўзбекистонлик оғиз бўшлиғида тиш ва металл занжир кўринишида 951 грамм олтин яширганликда айбланиб қўлга олинди.

USAID раҳбари Ўзбекистонга келишни режалаштирмоқда

USAID маъмури Саманта Пауэр Ўзбекистонга ташриф буюриши ҳақидаги режаларини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, АҚШ президент Шавкат Мирзиёевнинг «Янги Ўзбекистон» ҳақидаги қарашларини олқишлайди.

Spot: Тошкентдаги иккиламчи уй-жой бозорида ўртача нархлар шарҳи

Август ойида Тошкент шаҳридаги иккиламчи бозорда турар жой нархлари ҳар квадрат метр учун ўртача 7,5 млн сўмни ташкил қилди, бирламчи бозорда — 8,4 млн сўм.

Омбудсманга қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи берилади

Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (омбудсман) қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи берилади.

Шавкат Мирзиёев Душанбеда ШҲТ саммитида иштирок этади

Президент Шавкат Мирзиёев 16−17 сентябрь кунлари Душанбеда бўлиб ўтадиган ШҲТ саммитида иштирок этади ҳамда Тожикистон, Россия, Покистон, Эрон раҳбарлари билан учрашади. Йиғилиш якунида ШҲТга раислик Тожикистондан Ўзбекистонга ўтади.

Ўзбекистон ҳарбийлари ШҲТ давлатлари ўртасидаги «Мирная миссия» машғулотларида иштирок этмоқда

Ўзбекистон ҳарбийлари Россиянинг Оренбург вилоятидаги Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлатлари ўртасида ўтказиладиган «Мирная миссия — 2021» ўқув штаб машғулотларида иштирок этмоқда.

«Масофавий электрон декларациялаш» божхона постлари ташкил этилади

Президент фармони билан 1 октябрдан бошлаб Тошкент, Сирдарё, Қашқадарё ва Хоразм вилоятларида «Масофавий электрон декларациялаш» божхона постлари ташкил этилади. 2022 йил 1 апрелдан бошқа ҳудудларда йўлга қўйилиши кўзда тутилган. Шунингдек, фармонга асосан ҳудудлардаги 6 та божхона постлари тугатилади.

Ўзбекистон АҚШдан Pfizer/BioNTech вакцинасини қабул қилди

Душанба куни 1 млн 200 минг дозадан ортиқ Pfizer/BioNTech вакцинаси АҚШдан беғараз кўмак сифатида Тошкентга олиб келинди. ЮНИСЕФ умумий ҳажми 3064 литр бўлган 8 та музлатгич сотиб олди, бу вакцинанинг бутун ҳажмини -70 даража ҳароратда сақлаш учун етарли.

Алишер Қодиров «Адолат» номзоди билан дебатга тайёр — «Миллий тикланиш»

«Миллий тикланиш» партияси ваколатли вакили партия дебатлар ва сайловолди дастурини экспертизадан ўтказишга тайёр эканини маълум қилди. «Алишер Қодиров ўзини жойини бўшатиб беришга эмас, курашишга тайёр. Биз ҳеч қачон орқага чекинмаймиз», — деди Баҳодир Маматхонов.

Reuters: АҚШ афғон учувчиларини Ўзбекистондан олиб чиқишни бошлади

12 сентябрь куни афғон учувчилари ва бошқа хизматчилари Ўзбекистонни тарк эта бошлади. Иккита самолёт Термиз аэропортидан БААга жўнаб кетганлиги айтилмоқда.

Афғонистонлик барча ҳарбийлар ва фуқаролар Ўзбекистонни тарк этди — ТИВ

Ўзбекистон ҳудудида бўлиб турган барча Афғонистон фуқаролари сўнгги икки кун ичида бошқа мамлакатга эвакуация қилинди, дея хабар берди ТИВ расмий вакили.

Тошкент вилоятидаги ЙТҲларнинг 5 тадан биттаси Damas иштирокида бўлмоқда

Тошкент вилоятида жорий йил бошидан буён содир бўлган ЙТҲларнинг 21%ини Damas русумли автомобиллар иштирокида содир бўлгани аниқланган. Мазкур ЙТҲлар оқибатида 25 нафар фуқоро вафот этган.

Ўзбекистонга яна 252 минг доза AstraZeneca вакцинаси олиб келинди

Ўзбекистонга Польшадан AstraZeneca вакцинасининг 252 минг дозаси олиб келинди. Шунингдек, бугун Pfizer/BioNTech вакцинаси олиб келинган эди.

Ўзбекистонда 500 киши жигар, 1500 киши буйрак трансплантацияси амалиётига муҳтож

Шавкат Мирзиёев хирургия хизматини трансформация қилишга оид тақдимот билан танишди. Давлат раҳбари туманлараро марказларда қилинадиган жарроҳлик амалиётлари турини 79 тага, вилоят даражасида 168 тагача етказиш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берди. Шунингдек, мамлакатда 500 бемор жигар, 1500 киши буйрак трансплантацияси амалиётига муҳтожлигини билдирмоқда.

«Газета.uz»да чиққан мақолалар:

«Ҳоким бува, мени хижолат қиляпсиз». Самарқанд вилояти ҳокими иштихонлик фуқарога ёрдам берди

Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов Иштихон туманида бўлиб ўтган сайёр қабулда фуқаро Ойбек Мадатовнинг мурожаатини эшитди. Ҳоким унга ногиронлик аравачаси ва сигир берди, шунингдек, пойабзал устахонаси қуриб беришга ва уйини таъмирлаш бўйича топшириқ берди. Вилоят ҳокими Ойбек Мадатовни уйлантириш бўйича ҳам кўрсатма берди. Орадан 5 кун ўтиб буларнинг барчаси амалга ошди.

Шахсий тажриба. «Зангиота-2» коронавирус беморлари шифохонасида даволанганим ҳақида

Коронавирус пандемияси чекинишни бошлади, аммо «Зангиота-2» юқумли касалликлар шифохонасида беморлар ҳаёти учун кураш тўхтагани йўқ. Тиббиёт муассасаси ички тузилмаси қандай ташкил этилганлиги, бу ерда даволаниш қандай кечиши, клиника нима учун миллий тиббиётнинг қайта уйғониши деб аталиши ва шифокорлар бу ерда тўпланган тажрибалар билан нима қилишлари ҳақида «Газета.uz» фоторепортажида.

Дунё сиёсий етакчилари томонидан ёзилган энг сара китоблар

Дунёдаги кўплаб давлат раҳбарлари ва сиёсий етакчилар ўз фаолиятларини якунлаб, мемуар асарлар ёзишади. Бундай китобларда сиёсий жараёнлардаги фикр ва мулоҳазалардан ташқари, уларнинг шахсий ҳаётларида рўй берган баъзи воқеа ва ҳодисалар ҳақида ҳам ҳикоя қилинади. Китобхонлар томонидан эътироф этилган Бенжамин Франклин, Ли Куан Ю, Маргарет Тэтчер, Маҳатма Ганди ва Барак Обама сингари арбобларнинг муҳим асарлари хақида «Газета.uz» мақоласида.