Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ мутахассисларининг таҳлилларига кўра, жорий йил бошидан буён содир бўлган ЙТҲларнинг 21 фоизи Damas русумли автомобиллар иштирокида содир бўлгани аниқланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Қайд этилишича, мазкур ЙТҲлар ооқибатида 25 нафар фуқоро вафот этган.

Статистик маълумотларга кўра, Damas русумли автоуловларни аксарият 20−30 ёшлардаги фуқоролар бошқаради.

ЙТҲлар туман-шаҳарлар кесимида таҳлил қилинганда, Олмалиқ шаҳрида содир бўлган ЙТҲларнинг 42 фоизи, Қуйи Чирчиқ туманида 35 фоизини айнан Damas русумли автоуловларда содир этилгани маълум бўлган.

Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспекторлари томонидан ўтган 3 кун мобайнида (мазкур статистика 11 сентябрь куни эълон қилинган) 218 та Damas русумли автоуловларни ҳужжатсиз, техник носозлиги, лицензиясиз йўловчи ташигани, белгиланган жаримани 60 кун муддатда тўламагани ва бошқа қоидабузарлик содир этгани учун қонуний равишда жарима майдонига жойлаштирилган.