Бугун Польша давлатидан AstraZeneca вакцинасининг 252 минг дозаси Ўзбекистонга олиб келинди. Бу ҳақда Санитария-эпидемиология хизмати хабар берди.

Шундай қилиб, Ўзбекистонга келтирилган жами вакцина 24 млн 269 минг дозани ташкил қилмоқда.

Улардан 460 минг дозаси «Sputnik V», 1 млн 594 минг 480 дозаси AstraZeneca, 18 млн дозаси ZF-UZ-VAC2001, 3 млн 060 дозаси Moderna, 1 млн 214 минг 460 дозаси Pfizer-BioNTech вакцинасидир.

Эслатиб ўтамиз, бугун Pfizer/BioNTech вакцинаси олиб келинган эди.