Газета.уз пазандачилик саҳифаси бўлмиш Zira.uz билан биргаликда олхўридан тайёрласа бўладиган пишириқлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.

Олхўрили пирог


Олхўрилар ғарқ пишган маҳалда мана шундай, ифодалаб бўлмайдиган даражадаги мазали пирогни тайёрлаб, оила аъзоларингизни мамнун қилинг.

Олхўри ва творогли галеталар


Ушбу галеталар творогга қорилган хамир сабаб жуда майин бўлса, ичига солинган олхўрилар эса пишириққа нафис таъм бағишлайди. Бундай пишириқлар дастурхонга ҳам ўзгача кўрк беради

Олхўрили қуйма пирог


Олхўридан тайёрланган қуйма пирог оила аъзоларингизга хуш келиб, кузнинг севимли пишириғига айланиши аниқ.

Олхўри ва шоколадли пирог


Шоколад солинган хамир ва олхўри биргаликда такрорланмас таъмни ҳосил қилишини билармидингиз? Ундай бўлса, сиз ҳам ушбу пирогни тайёрлаб кўринг.

Олхўрили брауни-чизкейк


Брауни ва чизкейк — энг кўп севиб истеъмол қилинадиган ширинликлардан биридир. Aгар мана шу икки хил ажойиб ширинликнива мазали олхўриларни бирлаштирсак, натижаси ҳаммани лол қолдириши аниқ.

Олхўрили сочма пирог


Ғарқ пишган, серсув ва мазали олхўрилар — сочма пирог учун ажойиб асос бўла олади. Пишириғимизда ширин хамир ва олхўриларнинг нордон таъми бир-бирини ажойиб тарзда тўлдириб туради.

Янада кўпроқ рецептлар — Zira.uz сайтида.

Facebook: fb.com/zirauz
Instagram: @zirauz
Telegram (ўзбек тилида): t.me/zirauzuz
Telegram (рус тилида): t.me/zirauz
Telegram чат-гуруҳ: t.me/zirauz_chat
Таҳририят телефон рақами: (+99878) 148−15−55
Telegram: (+99899) 837−15−15