Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти (ФТТИ) жорий йилдан фармацевтика соҳасида фаолият юритишни мақсад қилган ёшлар учун қабулни бошлади.

Институтда таълим жараёни замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган лабораторияларда юқори салоҳиятли профессор-ўқитувчилар ҳамда хориждан мутахассисларни жалб этилган ҳолда янги педагогик ва ахборот технологиялари асосида олиб борилади. ФТТИда таҳсил олган битирувчилар турли мулкчилик шаклидаги дорихоналарда, дори воситаларини ишлаб чиқариш корхоналарида, назорат таҳлил лабораторияларида, суд-кимё экспертизаси лабораторияларида ва бошқа фармацевтика соҳасидаги муассасаларда фаолият юритиш имкониятига эга бўладилар.


Хукумат томонидан нодавлат таълим муассасалари учун яратилган шароит ва имтиёзлар асосида институт жамоаси фармацевтика соҳасида энг сўнги янгиликлардан бохабар, етук мутахассис бўлишни орзу қилган иқтидорли маҳаллий ва хорижий талабаларни қабул қилишни ният қилган. Институт абитуриентларга 2021−2022 ўқув йилида қуйидаги бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича ўқиш имкониятини тақдим этади.


Бакалавриат таълим йўналишлари:

  • Фармация (турлари бўйича) — беш йил;
  • Саноат фармацияси (турлари бўйича) — тўрт йил.

Магистратура мутахассисликлари — икки йил:

  • Фармацевтика ишини ташкил қилиш ва бошқариш;
  • Фармацевтик кимё ва фармакогнозия;
  • Дориларнинг саноат технологияси;
  • Дори воситалари ва препаратлар технологияси;
  • Экспериментал ва спорт фармакологияси.

Хужжатлар онлайн ва офлайн қабул қилинади.


2022−2023 ўқув йилидан фаолиятини бошлайдиган бино

Мурожаат учун телефонлар: (+998) 97−137−00−50, (+998) 97−138−00−50, (+998) 55−503−34−35, (+998) 55−503−35−34.

Манзил: Юнусобод тумани, 19 мавзе, 46 уй.
Ориентир: Uz Mal Oil ёқилғи қуйиш шохобчаси, Carrefour супермаркети.

Telegram: (+998) 97−137−00−50.

Instagram: @ftti.uz
Сайт: ftti.uz
E-mail: iper@ftti.uz

Реклама ҳуқуқлари асосида.