Ҳукуматнинг 9 сентябридаги қарори билан 2021 йил 1 сентябрдан талабалар билан ишлаш бўйича «гуруҳ мураббийи» институти бекор қилинди, деб хабар бермоқда Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

Унинг ўрнига 1−3-курс талабалари учун муаммоларни бартараф этишда яқиндан ёрдам кўрсатувчи тьюторларни бириктириш амалиёти йўлга қўйилди.

Ҳужжатга мувофиқ, ҳар 120−150 нафар талабага 1 та штат бирлиги ҳисобида «тьютор» лавозими киритилади.