10 сентябрь куни ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Латвия Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Рейнис Трокшни қабул қилди, дея хабар бермоқда ТИВ матбуот хизмати.

Ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилар экан, вазир элчини масъулиятли лавозимга тайинлангани билан табриклади ҳамда унинг кўп қиррали Ўзбекистон-Латвия ҳамкорлигини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш йўлида ишлашига умид билдирди.

Суҳбат давомида сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларни фаоллаштиришдан томонларнинг бирдай манфаатдорлиги қайд этилди.

Ўзбекистон ва Латвиянинг халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлиги ва айрим минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.