9 сентябрь куни Ўзбекистонда 687 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. COVID-19 расман қайд этилганлар сони жами 163 108 нафарга етди.

Касалликдан соғайганлар жами 155 114 (+740) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.


Шунингдек, 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1142 нафарни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, ССВ 2 июлдан бошлаб айни вақтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган беморлар сони ҳақида маълумот бермаяпти.

Бундан ташқари, ССВнинг маълум қилишича, пайшанба куни 159 кишида пневмония қайд этилиб, жами беморлар сони 25 115 нафарга етди.

Шунингдек, 2 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 200 нафарга етди.