Афғонистоннинг Тожикистондаги элчиси Муҳаммад Зоҳир Агбар «Толибон» тузган ҳукуматни «ноқонуний» деб атади ва жаҳон ҳамжамиятини уни тан олмасликка чақирди, дея хабар бермоқда РИА Новости.

«Мен „Толибон“ билан инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилмагунча ва инклюзив ҳукумат тузмагунча ҳамкорлик қилмайман», — деди элчи журналистларга. «Толибон» режими асосида тузилган ҳукумат ноқонунийдир ва мен жаҳон ҳамжамиятини буни тан олмасликка чақираман. Бу яқинда Гуантаномодаги (Кубанинг Гуантанамо префектурасидаги ҳарбий базада жойлашган АҚШ қамоқхонасининг энг махфий бўлими — таҳр.) жинояти учун қамалган террорчилар ҳукумати", — дея тушунтирди у.

Афғон дипломатининг сўзларига кўра, у Афғонистон вице -президенти Амрулла Солиҳни Тожикистонда вакили бўлади.

«Панжшердаги қаршилик давом этади ва кучаяди ва мен Амрулла Солиҳни бу ерда Афғонистон президенти сифатида тақдим этаман», — деди у.

Унга кўра, дунёнинг турли мамлакатларидаги Афғонистоннинг барча 67 дипломатик идоралари «Толибон» ҳукуматини тан олмаяпти. У қаршилик кучлари жойлашган Панжшер дарасидаги вазиятга ишора қилиб, толиблар катта йўқотишларга дуч келаётганини ва даранинг асосий қисми қаршилик кучлари назоратида эканлигини айтди.

Агбар «ҳозир мамлакатда уруш фақат афғонлар ўртасида эмас, Покистон фаол аралашиб, Панжшерга ҳужум уюштираётганда» дея таъкидлади.

Дипломат Al-Jazeera телеканалининг қаршилик кучлари сафида Массуд ва собиқ мудофаа вазири Муҳаммад Фаҳим ўртасидаги келишмовчиликлар бошлангани ҳақидаги хабарларни рад этди. «Қаршилик сафида келишмовчиликлар йўқ, ҳамма битта муштдек ҳаракат қилади, «Толибон» режимини қабул қилмаган Афғонистоннинг барча миллатлари, шу жумладан ўзбеклар, ҳазоралар ва пуштунлар ҳам қаршиликлар сафига қўшилишди. Панжерда «Толибон»ни тан олмаган барча таниқли ҳарбий раҳбарлар иштирокида бутун афғонистон йиғилиши ва кенгаши ташкил этилади», — деди Агбар.