Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбари Евгений Зиничев хизмат вазифасини бажариб, инсон ҳаётини сақлаб қолиш чоғида ҳалок бўлди, дея РИА Новости бошқармага таяниб хабар бермоқда.

«Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Евгений Зиничев Арктика зонасини фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш бўйича идоралараро машғулотларидаги иштироки пайтида, хизмат вазифасини бажариб, инсон ҳаётини сақлаб қолаётганида фожиали тарзда ҳалок бўлганини афсус билан маълум қилади», — дейилади вазирлик хабарида.

Евгений Зиничев 1966 йил 18 августда туғилган. 1987−2015 йилларда давлат хавфсизлик органларида ишлаган. 2016 йилдан 2018 йилгача у Федерал хавфсизлик хизмати директори ўринбосари бўлиб ишлаган. У 2018 йилда фавқулодда вазиятлар вазири этиб тайинланган.