7 сентябрь куни Ўзбекистонда 660 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. COVID-19 расман қайд этилганлар сони жами 161 768 нафарга етди.

Касалликдан соғайганлар жами 153 651 (+713) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.


Шунингдек, 7 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1132 нафарни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, ССВ 2 июлдан бошлаб айни вақтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган беморлар сони ҳақида маълумот бермаяпти.

Бундан ташқари, ССВнинг маълум қилишича, сешанба куни 138 кишида пневмония қайд этилиб, жами беморлар сони 24 821 нафарга етди.

Шунингдек, 4 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 196 нафарга етди.