6 сентябрь куни Ўзбекистонда 597 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. COVID-19 расман қайд этилганлар сони жами 161 108 нафарга етди.

Касалликдан соғайганлар жами 152 938 (+654) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.


Шунингдек, 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1125 нафарни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, ССВ 2 июлдан бошлаб айни вақтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган беморлар сони ҳақида маълумот бермаяпти.

Бундан ташқари, ССВнинг маълум қилишича, душанба куни 81 кишида пневмония қайд этилиб, жами беморлар сони 24 683 нафарга етди.

Шунингдек, 2 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 192 нафарга етди.