Бугун ва эртага Ўзбекистон ҳаво ҳарорати +34…+39 даража атрофида бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар бермоқда.

8 сентябрда республика шимолига антитциклон кириб келиши бошланади, антитциклон Волга бўйи ҳудудларидан салқин ҳавони олиб келади. 9−10 сентябрда салқин ҳаво массаси Ўзбекистоннинг барча ҳудудларини қамраб олади.

Республика бўйича асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. 8 сентябрь, чоршанба куни республика ҳудудининг кўп қисмида ҳарорат +32…+37 даража бўлган илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Фақат шимолий вилоятларда ҳарорат +25…+30 даражагача пасаяди.

9−10 сентябрда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ҳаво салқинлашади. Жума кунига келиб, ҳаво ҳарорати кечалари ва эрта тогда +12…+17 даражагача, кундуз кунлари +23…+28 даражагача пасаяди, бу ўртача кўп йиллик қийматлардан +2…+4 даражага пастдир.

8−10 сентябрда ҳаво массасининг ўзгариши Ўзбекистоннинг кўпчилик вилоятларида шамол тезлиги 17−22 м/с гача кучайиши билан кузатилади.

6−7 сентябрда республиканинг шимолий ва чўл ҳудудлари бўйича шамол тезлиги 15−20 м/с гача кучайиши мумкин.