Афғонистоннинг Панжшер вилоятидаги қаршилик кучлари тактикани ўзгартирмоқда, деди уларнинг вакили Али Маисам Назари. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Мужоҳидлар «Толибон» билан партизан урушига ўтмоқда; ҳозир улар тоғларга чекинмоқдалар, у ердан улар қаршилик кўрсатишда давом этадилар, дея тушунтирди у.

Аввалроқ, қаршилик кучлари раҳбари Аҳмад Массуд барча афғонларни ҳокимиятни қўлга олган ҳаракатга фаол қаршилик кўрсатишга чақирган эди. Акс ҳолда, унинг фикрича, мамлакат «қолоқ, қоронғи ва ҳар қандай маданиятдан узоқда» бўлиб қолиш хавфини туғдиради.

Эслатиб ўтамиз, Панжшер вилояти «Толибон» назорати остида бўлмаган ягона провинция эди. Аввалроқ «Толибон» Панжшерда 200 га яқин одам, жумладан 30 қаршилик қўмондони уларга таслим бўлганини, қурол ва ўқ -дорилар мусодара қилганини маълум қилган.

Бир неча кундан буён толиблар мазкур провинцияга ҳужум қилишмоқда. Можаро тарафлари навбатма-навбат устунликни қўлга киритаётганликларини эълон қилиб келишмоқда. Янги ҳокимият Панжшерни ўз назоратига олганини эълон қилди, лекин кейинчалик бу маълумот рад этилди.