5 сентябрь куни Ўзбекистонда 640 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. COVID-19 расман қайд этилганлар сони жами 160 511 нафарга етди.

Касалликдан соғайганлар жами 152 284 (+629) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.


Шунингдек, 8 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1120 нафарни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, ССВ 2 июлдан бошлаб айни вақтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган беморлар сони ҳақида маълумот бермаяпти.

Бундан ташқари, ССВнинг маълум қилишича, якшанба куни 123 кишида пневмония қайд этилиб, жами беморлар сони 24 602 нафарга етди.

Шунингдек, 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 190 нафарга етди.