Ўзбекистон миллий терма жамоаси Швеция термасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди. Мазкур баҳс Стокгольм шаҳридаги «Friends Arena»да бўлиб ўтди.

Ўйиннинг 6-дақиқасида Швеция футболчиси томонидан чап қанотдан узатилган пасдан сўнг тўп Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдулла Абдуллаевга тегиб дарвозадан жой олди. 33-дақиқада Швеция ўйиндаги иккинчи голни урди. Ўзбекистон жарима майдончаси ичида Карлссоннинг заргарона узатмасидан сўнг Исаак Кизе Телин фойдаланди.

70-дақиқада ўйинда ҳисоб қисқарди. Фаррух Сайфиевнинг узатмасидан сўнг Элдор Шомуродов дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва гол урди. Шу тариқа ушбу учрашув 2:1 ҳисобида Швеция терма жамаоси фойдасига ҳал бўлди.

Фото

Фото: ЎФА матбуот хизмати