3 сентябрь куни Ўзбекистонда 648 кишида коронавирус аниқланди. COVID-19 расман қайд этилганлар сони жами 158 минг 561 нафарга етди дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Касалликдан соғайганлар жами 151 минг 67 кишига етди (+717) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 7 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1099 нафарни ташкил қилди.

Бундан ташқари, ССВ маълумотларига кўра, пайшанба куни 71 кишида пневмония қайд этилиб, жами беморлар сони 24 339 нафарга етди. 4 нафар бемор вафот этди ва шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 184 нафарга етди.