Январь — июнь ойларида республика бўйича жами 22,7 минг тонна пилла хом-ашёси тайёрланган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 12,1%га ошган.

Республика бўйича тайёрланган пилла хом-ашёсининг умумий ҳажмида ҳудудларнинг улуши:

юқори улушга эга:

  • Самарқанд вилояти — 13,0%;
  • Андижон вилояти — 12,8%;
  • Бухоро вилояти — 10,5%;
  • Қашқадарё вилояти — 9,4%;
  • Фарғона вилояти — 9,3%.

кам улушга эга:

  • Қорақалпоғистон Р. — 3,3%;
  • Сирдарё вилояти -2,7%.