2021/2022 ўқув йили учун ОТМнинг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича танлов натижалари эълон қилинди. Бу ҳақда Давлат тест маркази хабар берди.

Натижалар қуйидаги жадвалга мувофиқ кўриш мумкин:

15:00 дан — Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Навоий, Бухоро, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари;

16:00 дан — Фарғона, Aндижон ва Наманган вилоятлари;

17:00 дан — Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри.

Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиевнинг ёзишича, ким қайси ҳудудда тест топширган бўлса, ўша ҳудуд вақтида кириб кўриши керак. Мисол учун доимий пропискаси Жиззахда бўлган абитуриент Тошкент шаҳридаги университетга ҳужжат топширган. Тестга эса Самарқанд шаҳрида кирган. Демак, ушбу абитуриент Самарқанд ҳудуди вақтида сайтга кириб, натижасини текшириб кўрса бўлади.

Таъкидланишича, бу орқали веб саҳифага юқори босим тушишининг олдини олиш мақсад қилинган.

Кириш тест синовлари бўйича танлов натижаларини 6 хил усулда билиш мумкин:

1. My.dtm.uz сайти орқали:

  • my.dtm.uz сайтига абитуриентнинг паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда:

2. Mandat.dtm.uz сайли орқали:

  • mandat.dtm.uz сайтининг «Bakalavr-2021» бўлимидан абитуриентнинг ID рақамини киритган ҳолда.

3. Давлат тест марказининг қуйидаги телеграм ботлари орқали (абитуриентнинг ID рақами билан):

  • @mandat2021bot
  • @mandat_20211_bot
  • @mandat20212_bot
  • @mandat20213_bot
  • @mandat20214_bot

4️. SMS хабарнома хизмати орқали:

  • 5100 рақамига абитуриентнинг ID рақами юборилганда, мазкур телефон рақамига танлов натижалари бўйича SMS хабарнома юборилади (пуллик хизмат).

5️. QR-код орқали:

  • Абитуриент рухсатномасининг қуйи қисмидаги QR-кодни (натижани кўриш учун яратилган иловада) сканер қилган ҳолда.

6️. Тест натижалари қайдномаси орқали:

  • Шунингдек, тест натижалари қайдномаси ОТМга тақдим этилади. олийгоҳга борган ҳолда ҳам жавобни билиш мумкин.