2 сентябрь куни Ўзбекистонда 689 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. COVID-19 расман қайд этилганлар сони жами 158 561 нафарга етди.

Касалликдан соғайганлар жами 150 350 (+583) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.


Шунингдек, 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1099 нафарни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, ССВ 2 июлдан бошлаб айни вақтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган беморлар сони ҳақида маълумот бермаяпти.

Бундан ташқари, ССВнинг маълум қилишича, пайшанба куни 93 кишида пневмония қайд этилиб, жами беморлар сони 24 268 нафарга етди.

Шунингдек, 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 180 нафарга етди.