Ўзбекистон жамоаси вакили пара-енгил атлетикачи Ҳусниддин Норбеков Токио-2020 Паралимпия ўйинларида ғалаба қозониб, делегация ҳисобига навбатдаги олтин медални келтирди.


Параатлет (класс F35) ядро улоқтириш дастурида 16,13 метр натижани қайд этиб, 8 нафар спортчи орасида ғолиб бўлди.

Кумуш медални Агрентина вакили Эрнан Эмануэль Урра (15,9 м), бронза медални эса Хитой вакили Фу Синьхань (15,41 м) қўлга киритди.


Ҳал қилувчи уринишдан аввал Эрнан Урра (олтинчи уринишда ҳам энг яхши натижа кўрсатган) Норбековдан олдинда эди, бироқ ўзбекистонлик спортчи рақибидан ғалабани тортиб олди.


Ўзбекистон делегацияси 16 та (6 та олтин, 4 та кумуш ва 6 та бронза) медаль билан умумжамоа ҳисобида 16 ўринни эгаллаб турибди.