31 август куни Ўзбекистон Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган байрам тантанаси «Янги Ўзбекистон» боғининг амфитеатрида бўлиб ўтди.

Тадбир аввалида давлат мадҳияси янгради. Ундан сўнг, Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлаш учун минбар қаршисига келди. У сўзи аввалида барча ўзбекистонликларни мустақиллик куни билан муборакбод этди.

Президент Ўзбекистон мустақиллигини эълон қилиб, энг мураккаб ва оғир даврларда давлатни бошқарган биринчи президент Ислом Каримовни, унинг раҳбарлигида амалга оширилган улкан ишларни эсга олди. Бундан ташқари, мамлакатда сўнгги беш йилда амалга оширилган ишлар, октябрда бўлиб ўтадиган президент сайлови, қўшни мамлакат Афғонистондаги вазият юзасидан фикр билдирди.

Ундан сўнг, байрам муносабати билан Ўзбекистоннинг 3 минг йиллик тарихи акс эттирилган куй-қўшиқлар, тарихий шахслар гавдалантирилган саҳна чиқишлари, ёзувчилар ва шоирларнинг ижодлари, спортчиларнинг қўлга киритган ютуқлари, болажонларнинг рақслари ўрин олган тантанали концерт дастури бошланди. Хаттоки пандемия даврида коронавирус билан мардонавор курашган шифокорларга атаб қўшиқлар ҳам куйланди.

Тадбир давомида амфитеатр экранларида Ислом Каримов ва Шавкат Мирзиёевнинг биргаликда олиб борган меҳнат фаолиятдан видеотасвир ва суратлар намойиш этилиб турди.

«Газета.uz» фотомухбири Мустақилликнинг 30 йиллигига бағишланган тантанадан тайёрлаган фоторепортажни эътиборингизга ҳавола этамиз (суратни катталаштириш учун расм устига босинг).

Мактабгача таълим вазири Агреппина Шин ва Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов.

Чақирилган жойга вақтлироқ келишни ҳуш кўрувчилар аллақачон ўз ўрнини эгаллаб олишди. Амфитеатрга эндигина келганлар эса ўзига тегишли жойлари томон ҳаракатланишмоқда.

«Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компанияси бош директори Рустам Азимов.





Қонунчилик палатаси Cпикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов ва Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев (чапдан ўнгга).



Маданият вазири Озодбек Назарбеков.

Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ўринбосарлари ҳамда хорижий ташкилотлар, дипломатик ваколатхоналар вакиллари билан бирга.



Масс-медиани қўллаб-қувватлаш фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов ва Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов (чапдан ўнгга).



Гулсанам Мамазоитова.




Ўзбекистоннинг қадимий шахслар, олимлар, шоир ва ёзувчилар, жадидчилар, қатоғон қурбонлари рамзий маънода мамлакатнинг ёш авлодига китоб туҳфа этмоқда.

Токио-2020 Олимпиадаси иштирокчилари.




Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низамходжаев ва унинг ҳамкасблари.


Боксчи Хасанбой Дусматов.



«Тараққиёт стратегияси» маркази ижрочидиректори Элдор Туляков.

Хоразм лазгиси эса томошабинларни рақсга торта бошлади.


Олимпиадачилар ва ёшлар рақс майдонида куч синашишмоқда.







Юлдуз Усмоновадан якунловчи куй ижро этилгач, давлат раҳбари санъаткорларни қутлади. Шундан сўнг, навбат мушакбозликка берилди.








Фото: Абдулло Ёдгоров / «Газета.uz».