1 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 157872 нафарни, бир кунда касалланганлар 736 кишини ташкил этди. Кунлик ҳолатлар 25 августдан (846) бери кетма-кет тўртинчи кун тушмоқда.

Касалланганлар сони Тошкент шаҳрида юқорилигича қолмоқда — 238 киши, Тошкент вилоятида — 108 киши, Қорақалпоғистонда — 82 киши, Фарғонада — 72 киши ва Самарқандда — 58 киши касалланган.

COVID-19`дан соғайганлар августнинг охирги кунига (683) қараганда камроқ — 494 нафар, жами тузалганлар сони 149274 кишига етди.

Шунингдек, кун давомида 5 нафар бемор вафот этиши билан жами кўрсаткич 1093 нафарни ташкил этмоқда.

Қолаверса, 1 сентябрь куни 266 нафар кишида пневмония аниқланди, беморларнинг умумий сони 24175 кишига етди. Кеча уларнинг 258 нафари соғайиб чиққан. Умумий тузалганлар 16834 нафарни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 3 киши пневмониядан вафот этган. Шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 177 нафарга етди.