1 сентябрь куни таҳминан соат 6:30 ларда М-39 автомобиль йўлининг 1352-километрида Damas ва юк машинаси иштирокида авария содир бўлди. Бу ҳақда Сурхондарё ИИБ ЙҲХБ хабар берди.

Damas ҳайдовчиси ухлаб қолиши натижасида ҳаракатланиб кетаётган «КамАЗ»нинг орқа тарафига бориб урилган.

Оқибатда машинада бўлган ҳайдовчининг ўғли олган тан жароҳатларидан Бойсун тумани тиббиёт бирлашмасида вафот этган.

Хабарда қайд этилишича, ЙТҲ содир этилган жойда йўл чиқизлари, огоҳлантирувчи, буюрувчи ва тақиқловчи белгилар мавжуд, йўл текис ва қатнов қисми 12 метрдан иборат бўлган.


29 август куни ушбу вилоятда яна бир ЙТҲ содир этилган. Сариосиёнинг Чинор маҳалласидан ҳаракатланаётган Cobalt автомобили қарама-қарши томондан келаётган келаётган Жигули машинаси билан тўқнашиб кетган.

Жигули ҳайдовчиси нотекис йўлдан ҳаракатланаётган бўлган ва йўл четидаги таъмирлаш ҳудудидан машинани олиб қочган пайтида Cobalt билан тўқнашган.

Бунинг оқибатида Жигули ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган.


Хабарда айтилишича, воқеа содир бўлган ҳаракат қатновининг узунлиги 7 метрни ташкил этган. Бироқ, бу ерда йўлни ажратувчи чизиқлар чизилмаган, йўл белгилари ҳам талабга жавоб бермайди.

Видеода мутасаддилардан бири бир ярим ой аввал чизиқлар чизилганини қайд этди. Тасвирларда эса бунинг аксини кўриш мумкин. У мазкур муаммоларни бир ҳафта ичида бартараф этишга ваъда берди.