Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузурида «яшил майдонлар» ва жамоат паркларини ташкил этиш борасидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳи ташкил этилди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар қилди.

Ўтган ҳафта Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳар бир шаҳар ва туман марказида камида 2 тадан «яшил майдон» ва жамоат парклари ташкил этиш бўйича топшириқлар берган эди. Вилоят ҳокимларига октябрь-ноябрь ойларида жамғарма маблағлари ҳисобидан камида 5 млн туп мевали ва манзарали дарахт кўчатларини аҳолига бепул тарқатиш топшириғи берилди.

Экология қўмитаси фуқаролар, ОАВ ва жамоат ташкилотлари вакилларидан

Таклифлар 6 сентябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.