31 август куни Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 742 тани ташкил этиб, жами касалланганлар 157136 нафарга етди. Кунлик ҳолатлар 25 августдан (846) бери кетма-кет учинчи кун тушмоқда. Энг юқори кўрсаткич 5 август куни — 974 киши касалланиши билан қайд этилганди.

ССВ маълумотига кўра, энг кўп ҳолат Тошкент шаҳри (251), Тошкент вилояти (116), Қорақалпоғистон (79), Фарғона вилояти (69), Самарқанд вилоятида (65) кузатилган. Бошқа ҳудудларда эса касалланиш билан боғлиқ рақамлар 30дан ошмаган.

COVID-19`дан соғайганлар кун давомида 683 нафарга, жами 149274 кишига етди.

Расман коронавирусдан вафот этганлар сони 6 тага кўпайиб, жами 1088 кишини ташкил қилмоқда.

31 август куни шунингдек, 244 нафар кишида пневмония аниқланди. Умумий беморлар сони 23909 нафарга етди. Бир кун аввал касалликка чалиниш кўрсаткичи 201 тани ташкил қилган эди, 21 дан 29 августга қадар эса кунига 300 дан ортиқ киши ушбу касаллик билан оғриган.

Бир кунда тузалганлар сони эса 306 нафарни, жами 16576 кишини ташкил қилаяпти.

Қолаверса, 3 нафар бемор оламдан ўтган. Шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 174 нафарга етди.