Ўзбекистонда олтита кимё-технологик кластер барпо этилади

Президент 2026 йилга келиб Ўзбекистонда олтита кимёвий технология кластери ташкил этилишини маълум қилди. Улардан биринчиси «Навоийазот»да, қолганлари Бухоро, Қашқадарё, Фарғона ва Тошкент вилоятларида ҳамда Қорақалпоғистонда барпо этилади. Шавкат Мирзиёев қўшни давлатлардан газ сотиб олинишига ҳам изоҳ берди.

«АрМИ-2021»: Кинолог ва ҳарбий-тиббий ходимлар биринчиликни қўлга киритдилар

Халқаро армия ўйинлари доирасида Жазоир ва «Фориш» полигонида бўлиб ўтган беллашувларда ўзбек кинолог ва ҳарбий-тиббий ходимлари янги рекордларни қайд этиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринларни эгалладилар.

Туркиялик мутахассис Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтига ректор этиб тайинланди

Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтининг ректори этиб Туркиянинг Йилмаз университети профессори Чидем Жанбай Туркйилмаз тайинланди.

«Биз шу вақтгача тарихнинг ўзимизга ёққан жойларини олиб, ёқмаган томонини яшириб ўтдик» — президент

Шавкат Мирзиёев Шаҳидлар хотираси хиёбонига ташриф буюриб, янги реконструкция қилинган «Қатағон қурбонлари хотираси» музейига кириб кўрди. Президент ҳар бир ҳудуддаги жадидлар ва қатағон қурбонлари номини тиклаб бориш бўйича кўрсатма берди.

WSJ: Ўзбекистон АҚШни афғон учувчиларини чиқариб юбориш режаси ҳақида огоҳлантирди

Ўзбекистон АҚШни афғон учувчилари ва уларнинг оилаларини чиқариб юбориш режалаштирилаётганидан огоҳлантирди, деб ёзмоқда WSJ нашри. Газета маълумотларига кўра, «Толибон» август ойи ўртасида Ўзбекистонга учиб ўтган ҳарбий самолёт ва вертолётларни қайтаришни талаб қилмоқда.

Фарҳод Жабборов Чилонзор тумани ИИО ФМБга бошлиқ этиб тайинланди

Фарҳод Жабборов Чилонзор тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

«Янги Ўзбекистон» мажмуасидаги Мустақиллик монументи очилди (фото)

Сешанба куни президент ва жамоат фаоллари иштирокида «Янги Ўзбекистон» мажмуасидаги Мустақиллик монументининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Монумент ўзида Ўзбекистоннинг 3 минг йиллик тарихини акс эттирган. «Ғоят қийин ва мураккаб шароитда республика равнақини, халқимизнинг тинчлиги ва омонлигини ўйлаб, ўзини аямасдан хизмат қилган атоқли давлат арбобларимиз фаолияти ҳам атрофлича ёритилди», — деди Шавкат Мирзиёев.

Президент: «Янги Тошкент» барпо этилади, пойтахт «яшил ҳудуд» га айлантирилади

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида «Янги Тошкент» лойиҳаси амалга оширилишини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, мазкур лойиҳа 2−3 ойда оммага тақдим этилади ва уни «баҳаво жойда» қуриш кўзда тутилган. «Эндиликда Тошкентда қурилиш эмас, яшил ҳудуд барпо этилади», — деди давлат раҳбари.

Цемент ишлаб чиқарувчиларига фойда солиғи ставкаси пасайтирилади

1 октябрдан бошлаб цемент (клинкер) ишлаб чиқарувчилар учун фойда солиғининг ставкаси 15 фоизгача пасайтирилади. Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар импорт маҳсулотлари билан рақобатлаша олмаётгани учун бу ҳақда президентдан тадбиркорлар билан учрашувда сўралган эди.

Афғонистонда ўзбек тилининг тақиқланиши ҳақиқатга зид — ТИВ

Ижтимоий тармоқларда «Толибон» ҳаракати Афғонистон ҳудудида ўзбек тилининг ўқитилишини тақиқлагани, бир қатор ўзбек муаллифлар асарлари йўқ қилинаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ўзбекистон ТИВ «Толибон» расмий раҳбарияти билан бўлиб ўтган суҳбати чоғида «ушбу ахборотнинг ҳақиқатга зидлиги»ни таъкидлади. Вазирлик «Толибон» вакили ўзбек тили, пушту ва дари тиллари билан бир қаторда, бундан буён ҳам Афғонистоннинг расмий тилларидан бири бўлиб қолишини тасдиқлаганини маълум қилди.

Азим Аҳмадхўжаев энергетика вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди

2019 йилдан буён Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган Азим Аҳмадхўжаев энергетика вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.