30 август куни Ўзбекистонда 755 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. COVID-19 расман қайд этилганлар сони жами 156 394 нафарга етди.

Касалликдан соғайганлар жами 148 590 (+687) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.


Шунингдек, 7 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1082 нафарни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, ССВ 2 июлдан бошлаб айни вақтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган беморлар сони ҳақида маълумот бермаяпти.

Бундан ташқари, ССВнинг маълум қилишича, душанба куни 201 кишида пневмония қайд этилиб, жами беморлар сони 23 665 нафарга етди.

Шунингдек, 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 171 нафарга етди.