Подполковник Фарҳод Жабборов Чилонзор тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

Тайинловга қадар у Юнусобод тумани 2-сонли ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.