Ўзбекистонлик пара-сузувчи Шоҳсанам Тошпўлатова 200 метрга масофага кечган комплекс сузиш дастурида бронза медалини қўлга киритди.

Шоҳсанам Тошпўлатова финал дастурида маррага учинчи бўлиб етиб келди. У масофани 2:27.92 дақиқада сузиб ўтишга муваффақ бўлди. Қайд этиш жоиз, бу унинг учун Паралимпия ўйинларидаги учинчи медали бўлди. Шоҳсанам Тошпўлатова Рио-2016 Паралимпиадасида 2 та бронза медалига эга чиққан эди.

Маълумот учун, Шоҳсанам Тошпўлатова мазкур Паралимпия ўйинларида бунгача 3 та йўналиш финалида қатнашиб, икки бор 4 ва бир бор 5-поғонани эгаллаган эди. Шу тариқа мазкур Паралимпия ўйинларидаги медалларимиз 5 та олтин, 4 та кумуш ва 6 та бронзага етди.