29 август куни Ўзбекистонда 795 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. COVID-19 расман қайд этилганлар сони жами 155 639 нафарга етди.

Касалликдан соғайганлар жами 147 903 (+660) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.


Шунингдек, 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1075 нафарни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, ССВ 2 июлдан бошлаб айни вақтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган беморлар сони ҳақида маълумот бермаяпти.

Бундан ташқари, ССВнинг маълум қилишича, якшанба куни 303 кишида пневмония қайд этилиб, жами беморлар сони 23 464 нафарга етди.

Шунингдек, 2 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 168 нафарга етди.