Ўзбекистон ўтган етти ой давомида хорижга қиймати 14,5 млн долларга тенг бўлган 53,6 минг тонна қовун ва тарвуз экспорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йил Ўзбекистонда етиштирилган қовун ва тарвузлар 19 та хорижий давлатлар бозорларига етказиб берилган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 42,1 минг тоннага яъни қарийб 4,6 бараварга ошган.

Ўтган 7 ой мобайнида Ўзбекистон энг кўп қовун ва тарвуз экспорт қилган давлатлар:

  • Қозоғистон — 24,8 минг тонна;
  • Россия — 16,4 минг тонна;
  • Қирғизистон — 5,9 минг тонна;
  • Украина — 2,8 минг тонна;
  • Беларусь — 1,2 минг тонна;
  • Латвия — 1,4 минг тонна;
  • Германия — 509,8 тонна;
  • Молдова — 239,0 тонна.

«Газета.uz» аввалроқ январь-май ойларида қиймати 291,6 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 526,9 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилинганлиги ҳақида ёзган эди.