27 август, жума ва дам олиш кунлари Ўзбекистон бўйлаб ҳаво кам булутли бўлиши, ёғингарчилик кутилмаслигини маълум қилмоқда Ўзгидромет.

Фақат айрим тоғли ҳудудларда момақалдироқ билан ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларда шамол тезлиги 15−20 м/с гача кучаяди.

Ҳаво ҳарорати кечалари +17…+22 даражни, кундуз кунлари +32…+37 даражни ташкил этади, бу меъёрдан 2−3 даража юқоридир.