Бугун, 27 август куни президент Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятига жўнаб кетди, дея хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.

У ерда қуёш фотоэлектр станцияси ва кимё саноати корхоналари ишга туширилади.

Президент шунингдек, мавжуд корхоналар фаолияти билан танишиб, аҳоли билан мулоқот қилади.