26 август куни Ўзбекистонда 841 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. COVID-19 расман қайд этилганлар сони жами 153 204 нафарга етди.

Касалликдан соғайганлар жами 145 693 (+705) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.


Шунингдек, 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1056 нафарни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, ССВ 2 июлдан бошлаб айни вақтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган беморлар сони ҳақида маълумот бермаяпти.

Бундан ташқари, ССВнинг маълум қилишича, пайшанба куни 361 кишида пневмония қайд этилиб, жами беморлар сони 22 505 нафарга етди.

Шунингдек, 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 159 нафарга етди.