Янгиланди: «Ўзбекистон темир йўллари» матбуот хизмати 30 августдан бошлаб Тошкент метрополитенининг барча линиялари соат 05:00 дан 00:00 гача ишлаши ҳақида хабар берди. Кейинроқ, берилган хабардаги йўналишларнинг ишлаш вақти ва Сергели ҳамда Юнусобод йўналишларидаги поезд қатновлари ўртасидаги интервалнинг қисқариши тўғрисидаги хабар олиб ташланди.

30 августдан бошлаб поездлар қатнови бўйича янги жадвал жорий этилади, дея хабар бермоқда «Ўзбекистон темир йўллари» ахборот хизмати. Унга кўра:

  • Чилонзор йўналишида эрталабки соат 07:30 дан 09:00 гача поездлар оралиғи 3 дақиқани ташкил этади ва кечки соат 16:30 дан 19:00 гача 4 дақиқа оралиғи билан ҳаракатланади;
  • Ўзбекистон йўналишида эрталабки соат 07:30 дан 09:00 гача поездлар оралиғи 4 дақиқани ташкил этади ва кечки соат 16:30 дан 19:00 гача 5 дақиқа оралиғи билан ҳаракатланади;

Хабарга кўра, яқин кунларда Тошкентга 20 та янги ва замонавий метро вагонлари олиб келинади.

«Улардан 5 та метропоездни шакллантирилади, бу эса энг гавжум ҳисобланган Чилонзор йўналишининг сезиларли даражада туширилишига хизмат қилиши шубхасиз. Йил якунига қадар эса, шу турдаги яна 20 та вагон келтирилиши кутилмоқда», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 21 майдан Тошкент метросининг Чилонзор ва Ўзбекистон йўналишларининг ишлаш тартиби соат 6:00 дан 23:00 гача белгиланган эди.