Икки йил давомида компания KFC таомларини ноқонуний йўл билан етказиб бераётган хизматлар билан курашиб келмоқда. Ҳар ой KFC tashkentkfc.me ёки kfcuzbot.ru каби ноқонуний сайтларни блоклаб келмоқда, аммо улар VPN орқали фаолиятини қайта тиклаб, таомларни ташиш ва озиқ-овқат хавфсизлиги қоидаларига умуман амал қилмаган ҳолда яна хизмат кўрсатишда давом этишмоқда.

Ноқонуний компанияда нархлар қимматроқ кўрсатилган ва харидор маҳсулотларни KFC`нинг нархларига нисбатан 30, баъзида эса 40 фоизга қимматроқ нархда сотиб олади. Ушбу ноқонуний хизматлар орқали буюртма расмийлаштирганингизда сиз таомларни қимматроқ нархда, чексиз ва совиб қолган ҳолда оласиз.

Бу масалада ушбу сервис билан тўқнаш келган харидорлар KFC`га кўп бора мурожаат қилишган, Facebook тармоғидаги «Потребитель.уз» гуруҳига ҳам шикоятлар ёзишган.

Буюртма бериш учун (+998) 78−129−70−00 рақами орқали call-марказ билан боғланиш ёки @kfcuzdeliverybot Telegram-ботига ўтиш мумкин.

KFC`нинг расмий ҳамкорлари Express24 ва Stolik етказиб бериш хизматлари орқали ҳам буюртма бериш имкони мавжуд.

Қўшимча маълумот олиш учун ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат қилиш мумкин.

Instagram: @kfcinuzbekistan
Facebook: fb.com/KFC.uz

Реклама ҳуқуқлари асосида.