24 август куни Ўзбекистонда 834 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. COVID-19 расман қайд этилганлар сони жами 151 517 нафарга етди.

Касалликдан соғайганлар жами 144 304 (+909) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.


Шунингдек, 8 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1043 нафарни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, ССВ 2 июлдан бошлаб айни вақтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган беморлар сони ҳақида маълумот бермаяпти.

Бундан ташқари, ССВнинг маълум қилишича, сешанба куни 357 кишида пневмония қайд этилиб, жами беморлар сони 21 791 нафарга етди.

Шунингдек, 4 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 152 нафарга етди.