23 август куни Ўзбекистонда 807 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. COVID-19 расман қайд этилганлар сони жами 150 683 нафарга етди.

Касалликдан соғайганлар жами 143 395 (+763) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.


Шунингдек, 7 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1035 нафарни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, ССВ 2 июлдан бошлаб айни вақтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган беморлар сони ҳақида маълумот бермаяпти.

Бундан ташқари, ССВнинг маълум қилишича, душанба куни 321 кишида пневмония қайд этилиб, жами беморлар сони 21 434 нафарга етди.

Шунингдек, 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 148 нафарга етди.