Тошкент вилоятида содир бўлган ЙТҲда 16 қиз вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати «Газета.uz»га хабар берди.

Унга кўра, 20 август куни ҳайдовчи У.А (1994 й. т.) давлат рақами 10 020 DAV бўлган Captiva автомашинасида 2005 йилда туғилган қизни уриб юборган.

Олинган жароҳатлар туфайли қиз касалхонага олиб кетилаётганда вафот этган.

Бош прокуратура У.А Юқоричирчиқ тумани ҳокимининг ҳайдовчиси эканлигини тасдиқлади.

Мазкур ҳолат бўйича, Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Юқоричирчиқ туман ИИБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб бормоқда.