USAID қишлоқ аёлларини қўллаб-қувватлаш учун $1 млн ажратди

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва USAID қишлоқ хўжалиги бўйича ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган меморандум имзолади. USAID шунингдек агробизнесни ривожлантириш бўйича лойиҳа доирасида қишлоқ хўжалигида банд бўлган аёлларни қўллаб-қувватлаш учун қўшимча 1 млн АҚШ доллари ажратди.

Алишер Қодировнинг президентликка номзодини қўллаб-қувватлаш учун имзолар мажбурий йиғилаётгани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда мактаб тарғибочилари уйма-уй юриб, «Миллий тикланиш» партиясининг президентликка номзоди Алишер Қодировни қўллаб-қувватлаш учун мажбурий равишда имзолар йиғаётгани айтилмоқда. Ҳолатга Алишер Қодиров муносабат билдириб, имзо йиғишда мажбурлаш бўлмаслиги кераклигини таъкидлади ва партия фаолларининг босимига учраганлардан депутатнинг Telegram-ботига хабар беришни сўради.

Хайрия ҳашарига 3 млрд сўмдан ортиқ маблағ сарфланди

Шанба куни республика бўйлаб ўтказилган хайрия ҳашарида 3 млрд 193 млн сўмдан ортиқ маблағ сарфланди. Шундан 189 млн сўмдан ортиғи «Маҳалла» фонди ҳисобидан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига ажратилган, дейилади Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳисоботида.

Юқоричирчиқ тумани ҳокимининг ҳайдовчиси 16 ёшли қизни машинада уриб юборди. У вафот этди

Тошкент вилоятида Юқоричирчиқ тумани ҳокимига тегишли бўлган машина 16 ёшли қизни уриб юборди. Олинган жароҳатлар туфайли қиз касалхонага олиб кетилаётганда вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Қаршидаги манзил-колонияда 19 ёшли маҳкум лезвия билан қорни ва қўлини жароҳатлади

Қаршидаги манзил-колонияда 19 ёшли маҳкум лезвия билан қорнини ва қўлларини 3−4 маротаба тилиб, ўзига енгил тан жароҳатлари етказди. Бош прокуратура колония ходимларига иш қўзғатилганини рад этди, бироқ ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилаётгани маълум қилинди.

Бу Андерссон Uzauto Motors бош директори бўлди

Швециялик Бу Андерссон UzAuto Motors бош директори этиб тайинланди. Илгари у «Группа ГАЗ», «АвтоВАЗ «президенти ва Yazaki`нинг Европа бўлими бошлиғи бўлиб ишлаган.

Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмон билан Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди

Душанба куни Шавкат Мирзиёев Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқотида Афғонистондаги ҳозирги нотинч вазиятни муҳокама қилди.

Уйида ободонлаштириш ходимларини ишлатган туман прокурори ишдан олинди

Қўрғонтепа тумани прокурори Сардор Режаббоев ўз лавозимидан озод килинди. Аввалроқ, у туман ободонлаштириш ходимларини ўзининг участкасида ишлатгани айтилган эди.

Шавкат Мирзиёев КХШТга Афғонистон билан чегарани ишончли ҳимоя қилиш ҳақида хабар берди

Президент Шавкат Мирзиёев КХШТга аъзо давлатларга Афғонистон билан чегарани ишончли қўриқлаш ва ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган тадбирлар тўғрисида маълумот берди.

Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқариш ҳажми қарийб 44 минг донага камайди

Ўзбекистонда 7 ой ичида 124,9 минг дона — ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 25,9 фоизга кам автомобиль ишлаб чиқарилди. Nexia ва Spark моделларини ишлаб чиқаришда энг кўп тушиш қайд этилди.

«Газета.uz»да чиққан мақолалар:

Президент тадбиркорлар билан учрашувда эълон қилган энг муҳим ўзгаришлар

Шавкат Мирзиёев 20 август куни тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди. Унда кредитлар энди фақат сўмда берилиши, микромолия ташкилотлари учун енгилликлар, бизнес учун солиқ юкини камайтириш, ер сотиш ва хусусийлаштириш, инфратузилма яратиш, экспортёрларни қўллаб-қувватлаш, транспорт-логистика тизимини ривожлантириш ва тадбиркорликка оид тартибларни соддалаштириш йўналишларида қатор янгиликлар эълон қилинди. «Газета.uz» ушбу учрашувда таъкидланган барча муҳим ўзгаришларни тақдим этади.

Қўлланма: қадамлар учун пул тўлайдиган 1hls иловаcини ўрнатиш ва ундан фойдаланиш

Аҳолини кунлик юриш ва югуришга тарғиб қилиш мақсадида 1hls иловаси ишга туширилган. Уни мобил телефонга юклаб, кунлик қадамларни ҳисоблаш ва улар учун электрон ҳамёнга пул тўплаш мумкин. Иловани юклаб олиш ва ундаги пулни банк картасига қандай ўтказиш тўғрисида «Газета.uz» қўлланмасида.