22 август куни Ўзбекистонда 818 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. COVID-19 расман қайд этилганлар сони жами 149 876 нафарга етди.

Касалликдан соғайганлар жами 142 632 (+887) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.


Шунингдек, 7 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1028 нафарни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, ССВ 2 июлдан бошлаб айни вақтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган беморлар сони ҳақида маълумот бермаяпти.

Бундан ташқари, ССВнинг маълум қилишича, якшанба куни 349 кишида пневмония қайд этилиб, жами беморлар сони 21 113 нафарга етди.

Шунингдек, 4 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 145 нафарга етди.