21 август куни Ўзбекистонда ўтказилган умумхалқ хайрия ҳашарида якунлари бўйича Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш маълумот берди.

Вазирлик қайд этишига кўра, ҳашар давомида:

  • 14 минг 71 гектардан ортиқ майдонлар ободонлаштирилди ва санитар тозаланди;
  • 12 минг 60 тоннадан зиёд чиқиндилар чиқариб ташланди;
  • 12 минг 419 км узунликдаги ариқ ва лотоклар тозаланди;
  • 9 минг 287 та қабристон ва 711 та зиёратгоҳлар ободонлаштирилиб, тартибга келтирилди;
  • 5 млн 250 мингдан зиёд дарахтлар оқланиб, уларга шакл берилди.

Таъкидланишича, ушбу тадбирларни амалга ошириш учун 8 минг 460 та техника воситалари жалб этилган.

«Шунингдек ҳашар куни 5 минг 947 та кам таъминланган оилаларнинг 168 метр квадратдан зиёди уй-жойлари ҳашар йўли билан таъмирланди, 10 минг 297 нафар эҳтиёжманд оилаларга, шундан 3456 нафар ногирон ва ёлғиз қарияларнинг ҳолидан хабар олиниб, уларга моддий ёрдамлар кўрсатилди», дейилади хабарда.

Вазирлик маълумотларига кўра, мазкур хайрия тадбирлари орқали 3 млрд 193 млн сўмдан ортиқ, шундан 189,0 млн сўмдан ортиқ маблағ «Маҳалла» фонди ҳисобидан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига беминнат мурувват ёрдамлари кўрсатишга сарфланди.

Бундан ташқари, ҳашар куни маҳаллаларда 141 та савдо ва маиший хизмат кўрсатиш ва бошқа объектлар фойдаланишга топширилди.

Ўтказилган хайрия ҳашарида 9 млн 700 мингдан зиёд фуқаро, шундан 5 млн 664 минг нафардан ортиқ ёшлар иштирок этган.

Вазирлик шунингдек, август ойи давомида Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ободонлаштириш ва тозалик ойлиги тасдиқланган режа асосида кам таъминланган оилалар, ёлғиз қариялар, ногиронлар ҳолидан хабар олиш, моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш, шунингдек, янги маҳалла биноси, гузарлари ва болалар майдончаларини қуриш ва таъмирлаш ишлари билан давом этиши ҳақида эслатди.