21 август куни Ўзбекистонда 855 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. COVID-19 расман қайд этилганлар сони жами 149 058 нафарга етди.

Касалликдан соғайганлар жами 141 745 (+804) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.


Шунингдек, 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1021 нафарни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, ССВ 2 июлдан бошлаб айни вақтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган беморлар сони ҳақида маълумот бермаяпти.

Бундан ташқари, ССВнинг маълум қилишича, шанба куни 371 кишида пневмония қайд этилиб, жами беморлар сони 20 764 нафарга етди.

Шунингдек, 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 141 нафарга етди.