Фарғона вилояти Данғара туманида Nexia автомобили ағдарилиб кетди, дея хабар бермқода «Yangi Davr» кўрсатуви.

Ҳолат Данғара тумани ҳудудидан ўтувчи 4К-888Г маҳаллий автомобиль йўлининг 3-километрида соат 00:10 атрофида содир бўлган. Маст ҳолатда бўлган Nexia ҳайдовчиси машина тезликни ошириб, бошқарувни йўқотиши оқибатида ағдарилиб кетган.

Оқибатда ҳайдовчи ва бир нафар йўловчи воқеа жойида, яна бир йўловчи шифохонада вафот этган.

Машина салонидаги икки нафар йўловчи тан жароҳатлари билан туман марказий шифохонасига юборилган.

Ҳозирда ҳодиса сабаблари юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда