10 август куни PDP Academy томонидан IT соҳасига қизиқувчи билимли ёшлар учун «Unicorn» таълим гранти эълон қилинди. Ушбу имконият келажакда ўзини йирик IT-компанияларда кўра оладиган, дунёни яхши томонга ўзгартиришни ният қилган ёшлар учун ажойиб старт бўлиши мумкин.

«Unicorn» гранти учун танловда 18−28 ёшлардаги математика ва мантиқ, шунингдек, инглиз тили бўйича етарли билимларга ёшлар саралаб олинади. Ушбу грант ёшларга IT-компанияларда иш билан таъминланиши учун 100% кафолат беради.

Лойиҳанинг асосий мақсади — Ўзбекистонда IT соҳасини ривожлантириш ҳамда дастурлаш соҳасига қизиқувчи ва бунда чинакам мутахассисга айланишни орзу қилувчи ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳисобланади.

«Unicorn» таълим грантлари лойиҳаси ўз олдига учта энг муҳим вазифани қўйган.

Биринчиси, бу иқтидорли ёшларга ўзини намоён этиш учун имконият бериш ва уларни пулсиз ўқитиш.

Иккинчиси, ушбу ёшларни иш билан таъминлаш, ўз келажагини қура олишлари учун шароит яратиб бериш, IT соҳаси элитаси вакилига айлантириш.

PDP Academy`нинг грант лойиҳасининг учинчи вазифаси — дунёни ёрқин келажак сари етаклай оладиган ёшларни шакллантириш. Шунингдек, муҳим қарорлар чиқара оладиган иқтидорли ёшлар жамоасини яратиш компаниянинг лойиҳасини асосий мақсадларидан бири.

«Unicorn» грантига талабгорлар танловда қатнашиш учун 1 сентябргача онлайн тарзда аризани тўлдириши мумкин.

Қабул қилинган аризалар кўриб чиқилиб, сараланади ва ушбу босқичдан ўтган талабгорлар PDP Academy биносига имтиҳон топшириш учун чақирилади.

Имтихондан ўтган иштирокчилар эса навбатдаги босқичга — суҳбатга чақирилади. Талабгорлар билан суҳбат танлов комиссияси аъзолари томонидан амалга оширилади.

Суҳбатдан ўтган талабгорларга бир ой давомида Foundation курси ўқитилади. Бир ой — муддат синов ойи ҳисобланади.

Сўнг, синов муддати хулосаси ва ментор тавсиясига асосан талабалар бу босқичдан ўтган ёки ўтмаганлиги белгиланади. Барча босқичлардан ўтган иштирокчилар грантга эга бўлишади.

Грант ютган талабалар ўз хоҳишига кўра қуйидаги курслардан бирини танлайди:

  • Bootcamp Java Backend — 9 oй;
  • Bootcamp Android — 9 oй;
  • Bootcamp Flutter — 9 oй;
  • Bootcamp Frontend — 6 oй.

PDP Academy «Unicorn» гранти доирасида 210 та талабани пулсиз ўқитади ва иш билан таъминлайди. Умумий грантлар сонидан 10 таси тўлиқ бепул грант ҳисобланади. Курслар якунига кўра, 10 нафар энг юқори натижа кўрсатган талабалар таълим учун тўлов қилмайди.

Дарслар бошланганидан роппа-роса 6 ой ўтгач, грант ютган талабалар иш билан таъминлана бошлайди. Курс якунланганидан кейин, 6 ой ичида барча грант ютган талабалар иш билан таъминланади.

Грант асосида таълим олувчилар учун Google, Amazon, Facebook ва бошқа йирик IT-компанияларда ишловчи мутахассислардан ташкил топган кузатув кенгаши тузилади.

Грантлар сони чегараланган.

Иштирок этиш учун аризани қуйидаги ҳавола орқали тўлдиришингиз мумкин: pdp.uz/register-unicorn

«Unicorn» таълим грантлари лойиҳаси ҳақида батафсил маълумотларни ушбу ҳаволага ўтиш ёки +998 (78) 777−47−47 рақамига қўнғироқ қилиш орқали олишингиз мумкин.

Шунингдек, PDP Academy`нинг YouTube каналида грант ҳақидаги барча саволларга жавоб берилган видеолар мавжуд.

Сайт: pdp.uz
Telegram-канал: t.me/pdpuz
Instagram: @pdpuz
Facebook: fb.com/pdpuz
YouTube: Pdpuz

Реклама ҳуқуқлари асосида.