19 август куни Ўзбекистонда 863 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. COVID-19 расман қайд этилганлар сони жами 147 322 нафарга етди.

Касалликдан соғайганлар жами 140 088 (+1067) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.


Шунингдек, 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1008 нафарни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, ССВ 2 июлдан бошлаб айни вақтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган беморлар сони ҳақида маълумот бермаяпти.

Бундан ташқари, ССВнинг маълум қилишича, пайшанба куни 395 кишида пневмония қайд этилиб, жами беморлар сони 19 981 нафарга етди.

Шунингдек, 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 135 нафарга етди.