17 август куни Ўзбекистонда 851 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. COVID-19 расман қайд этилганлар сони жами 145 615 нафарга етди.

Касалликдан соғайганлар жами 138 230 (+773) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.


Шунингдек, 7 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 994 нафарни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, ССВ 2 июлдан бошлаб айни вақтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган беморлар сони ҳақида маълумот бермаяпти.

Бундан ташқари, ССВнинг маълум қилишича, сешанба куни 398 кишида пневмония қайд этилиб, жами беморлар сони 19 200 нафарга етди.

Шунингдек, 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 129 нафарга етди.